АсосийJamiyat

Қашқадарёда “Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармасининг раҳбари қарийб 2 млрд сўм пули ўзлаштириб юборган

'Қашқадарёда “Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармасининг раҳбари қарийб 2 млрд сўм пули ўзлаштириб юборган'ning rasmi

Жамғарманинг собиқ раҳбари ва МЧЖ раҳбари пулларни талон-торож қилишда гумонланиб, қамоққа олинган.  Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

“Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси вилоят филиалининг собиқ бошлиғи Қарши шаҳридаги фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган “YOSHLAR-KELАJAGIMIZ” жамғармаси вилоят филиалининг 1 млрд. 800 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар