Интернетда наркотик моддалар рекламаси жойлаштирилган 1 300 дан ортиқ ресурслар ўчирилди, дея хабар бермоқда АОКА.
АОКА ва ИИВ органлари билан ҳамкорликда наркотик моддалари рекламаси жойлаштирилган манзил ҳақида хабар қабул қилувчи @stopnarko_bot телеграм-ботини ишга туширган эди.
Қайд этилишича, мазкур телеграм-бот ишга туширилгандан сўнг, ботга жамоатчилик томонидан кўплаб маълумотлар келиб тушмоқда. Ушбу маълумотлар асосида тегишли ўрганишлар олиб борилиб, шу кунга қадар ижтимоий тармоқларда наркотик моддалар рекламаси, манзили ҳақида маълумот берувчи 1 300 дан ортиқ ресурс фаолияти тўхтатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ бўлган "Telegram" каналлари ва ботларини реклама қилувчи деворий ёзувлари (граффити)ни тезкорлик билан олиб ташлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, 2022 йил давомида жами 2962 та "нарко-граффити"лар аниқланиб, бартараф этилган.
АОКА одамлардан бефарқ бўлмасликни, наркотик моддалар рекламаси жойлаштирилган маълумотларни кўрганда @stopnarko_bot га юборишни сўрамоқда.






