АсосийJinoyat

Андижондаги хонадонда 62 ёшли аёл ва унинг 17 ёшли жиянининг жасади топилди

'Андижондаги хонадонда 62 ёшли аёл ва унинг 17 ёшли жиянининг жасади топилди'ning rasmi

Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг бирида 62 ёшли аёл ва унинг 17 ёшли жиянининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди.  Бу ҳақда Бош прокурор Матбуот котиби “darakchi.uz” маълум қилди.

Жиноят 25 январь куни соат 15:40 атрофида туманнинг "Мустақилликнинг 27 йиллиги" маҳалласидаги хонадонларнинг бирида содир этилган. Ушбу хонадондан топилган жасадлар  1960 йилда туғилган аёл К.А. ва унинг жияни 2005 йилда туғилган талаба қиз С.К. тегишли бўлиб чиқди.

Тезкор-тергов гуруҳи маълумотларига кўра, мурдаларда қотиллик аломатлари аниқланган. 

Вилоят прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда  жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар