АсосийJamiyat

Чинозда “Лесетти” музлаб қолган кўлга тушиб кетди(видео)

'Чинозда “Лесетти”  музлаб қолган кўлга тушиб кетди(видео)'ning rasmi

“Лесетти” русумли автомобил ҳайдовчиси Чинозда музлаб қолган кўлмак устидан ҳаракатланиши натижасида муз ёрилиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди

Маълум қилинишича, бугун, 26 январ куни соат 10:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “Лесетти” русумли автомобил ҳайдовчиси Чиноз туманида йўлда хосил бўлган музлаб қолган кўлмак устидан ҳаракатланиши натижасида муз ёрилиб, автомашина ўша жойда қолиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Зудлик билан Чиноз тумани ФВ бўлими қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, муз орасида қолиб кетган ҳайдовчи, унинг йўловчиси ҳамда автомашинасига махсус техникалар ёрдамида чиқариб олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар