1

Навоийда поезд қўйлар подасини босиб кетди

ЖАМИЯТ 26.01.2023, 20:27
Навоийда поезд қўйлар подасини босиб кетди

24 январь куни Тошкент—Бухоро йўналишида ҳаракатланган “Афросиёб” поезди қўйлар подасини босиб кетди. “Ўзбекистон темир йўллари” ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

“Афросиёб” поезди “Маликобод” ва “Қизилтепа” бекатлари оралиғида ҳаракатланаётганда, қўйлар подасидан бир неча бош ҳайвонни уриб юборган. 1000 га яқин қўй подаси темир йўлни нотўғри жойда кесиб ўтиб, ҳимоя панжарасини бузиб ўтган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жамият раҳбарияти томонидан мазкур ҳудуд бўйлаб қўшимча панжара (икки қаватли тўсиқ) ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, бугунги кунда эски панжараларни тиклаш ва қўшимча  панжараларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳайвон эгаси қоидаларини бузгани сабабли ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига етказилган зарар учун маъмурий жазога тортилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1