Сирдарё вилоят ФВБнинг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 26 январь куни Гулистон шаҳар "Намуна" МФЙ Ал-Хоразмий кўчасидаги 62-хонадонда тахминан ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳодиса содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган, хонадон ошхонасининг кириш эшиги ва деразаси қисман шикастланган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.
Ҳозирда ушбу ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Сирдарёдаги хонадонда газ портлади
Сирдарё вилоят ФВБнинг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 26 январь куни Гулистон шаҳар "...





