АсосийJamiyat

Тошкентдаги “Мовий Гумбаз” боғида дарахтлар кесилди. Расмийлар сабабини айтди

'Тошкентдаги “Мовий Гумбаз” боғида дарахтлар кесилди. Расмийлар сабабини айтди'ning rasmi

Яккасарой туманида жойлашган “Мовий Гумбаз” боғи ҳудудида дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат содир бўлди. Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан, Яккасарой тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ўрганишлар натижасида, бир қатор ҳудудларда ҳавонинг ҳарорати кескин тушиб кетиши ҳамда қалин қор ёғиши натижасида ушбу дарахтларга ҳам жиддий зиён етганлиги аниқланди.

"Табиий омиллар таъсирида қулаган дарахтлар туман аҳолисининг ҳаёти ва мол-мулкига жиддий хавф туғдирмаслигининг олди олиниб, тегишли ташкилотлар томонидан бартараф этиш ишлари амалга оширилганлигини маълум қиламиз", - дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар