АсосийJamiyat

⚡️ Тошкентда 2022 йилда 136 нафар одам ЙТҲ қурбони бўлди, уларнинг 17 нафари болалар

'⚡️ Тошкентда 2022 йилда 136 нафар одам ЙТҲ қурбони бўлди, уларнинг 17 нафари болалар'ning rasmi

Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида пойтахтда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳисобот даврида ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган, 1463 нафари тан жароҳати олган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг 32,5 фоизини пиёдалар иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар ташкил этади. Болалар иштирокида 169 та ЙТҲ содир бўлган, бунинг оқибатида 56 нафар вояга етмаганлар тан жароҳати олган, 17 нафари вафот этган.

Ўтган бир йил давомида ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида содир бўлган ЙТҲлар таҳлилига тўхталганда:

Энг кўп учрайдиган қоидабузарлик тезликни ошириш бўлган - 370 та ҳолат. 143 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига ўтган. 8 та бахтсиз ҳодиса автомобиль рулида ўтирган шахсларнинг маст ҳолатда бўлганлиги сабабли содир бўлган. 73 та ЙТҲ жиддий оқибатларга олиб келди.

 

    Бошқа янгиликлар