АсосийJamiyat

Ўзбекистонда совуқ антициклон таъсири аста-секин кучсизланишда давом этади (видео)

'Ўзбекистонда совуқ антициклон таъсири аста-секин кучсизланишда давом этади (видео)'ning rasmi

"Ўзгидромет" маркази Ўзбекистон бўйлаб 27-29 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. 

Унга кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича совуқ антициклон перифериясининг таъсири аста-секин кучсизланиши давом этади.

Республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жойларда туман тушиши кузатилади.

Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳароратининг кўтарилиши нотекис бўлади. Бугун кундузи республиканинг катта қисмида ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида, Сурхондарё вилоятида 7-10 даража илиқгача бўлади. Аммо Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 2-4 даража совуқ атрофида бўлиши сақланиб туради.

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво массасининг аста-секин исиши давом этади Ҳарорат кечалари 3-8 даража совуқ, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 10-12 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат 2-7 даража илиқгача, Сурхондарё вилоятида 10 даража илиқгача бўлади.

Пойтахтда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи аста-секин 2-4 даража илиқгача, якшанба куни 5-7 даража илиқгача кўтарилида. Кечалари 3-5 даража совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар