1

Озарбайжоннинг Теҳрондаги Элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди(видео)

ДУНЁ 27.01.2023, 14:33
Озарбайжоннинг Теҳрондаги Элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди(видео)

Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди, хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳалок бўлди, унинг икки ҳамкасби яраланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

"27 январь куни Боку вақти билан соат 08:30да  Озарбайжоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди. Ҳужумчи Калашников автомати билан қуролланган. Отишмада қўриқлаш пости ва хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳалок бўлди. Ҳужумни қайтариш чоғида икки нафар хавфсизлик ходими яраланди. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда”, — дейилади Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужумчи тергов қилинмоқда.

 “Тафсилотлар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумотлар берилади”, — дейилади ТИВ хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1