Ўзбекистонда қор қўйнида илк бойчечаклар очилди

ЖАМИЯТ 27.01.2023, 14:53
Ўзбекистонда қор қўйнида илк бойчечаклар очилди

Табиат ресурлари вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда қор қўйнида очилган илк бойчечаклар суратини олиб, одамларга баҳорий кайфият улашмоқда. 

Вазирлик ходими Шерали Искандаровнинг хабар беришича, Нуробод туманининг Тепақул қишлоғида ҳали қор-музлар қисман эриган бўлса-да, бойчечаклар очилишни бошлаган.  

Деҳқонобод тумани аҳолиси “darakchi.uz”га туманда бойчечак очилгани акс этган сурат юборди.

Кейинги кунларда юртимизда кузатилган қорли-қировли ва совуқ об-ҳаво қиш фаслига хос бўлган манзараларни намоён этди. Ҳаёт давом этганидек, табиатда ҳам ўзгаришу янгиланишлар, бинобарин, фасллар алмашинуви ҳам давом этаверади.  

Бойчечакларнинг очилиши қишнинг ортга чекиниб, баҳор яқинлашаётганидан бир даракдир.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1