1

Фақат паспорт ёки ID-карта: Давлат пенсияларини тайинлашда фуқароларга енгиллик яратилди

ЖАМИЯТ 27.01.2023, 15:15
Фақат паспорт ёки ID-карта: Давлат пенсияларини тайинлашда фуқароларга енгиллик яратилди

Давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

Бунда, Давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади.

Пенсия тайинлашда фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилишини ҳисобга олиб, Сиз томонингиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш лозим бўлади.  

Қайд этилишича, маълумотларингизни рақамлаштирилганлик ҳолатини my.mehnat.uz ёки my.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда текширишингиз мумкин.

Агар маълумотларингиз тўлиқ ёки қисман рақамлаштирилмаган бўлса, мазкур маълумотларингизни рақамлаштиришингиз мақсадга мувофиқ, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1