1

Аёлларга одоб бўйича "вазхон"лик қилган икки тошкентлик блогер жаримага тортилди

ЖАМИЯТ 27.01.2023, 15:58
Аёлларга одоб бўйича "вазхон"лик қилган икки тошкентлик блогер жаримага тортилди

Жорий йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яшовчи икки эркак ўз диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда аёлларнинг кўчага чиқишига оид турли номақбул чекловларини баён қилгани акс этган видеорлар тарқатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИО ходимлари томонидан ҳолатни ўрганиш мақсадида 1991 йилда туғилган Х.Д. ва 1989 йилда туғилган И.О.лар билан ўтказилган суҳбатда  видеода акс этган мавзу бўйича ўз ташаббусларига кўра шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда муносабат билдирганликлари маълум қилишган.

Ўтказилган профилактик суҳбат давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун талаблари тушунтириб ўтилган. 

Маълумот учун:Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунига асосан, жинс бўйича билвосита камситиш, яъни бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги шахсларга нисбатан ноқулайроқ ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни, ҳолатларни ёки мезонларни яратиш, шу жумладан гендер тенгсизликни оммавий ахборот воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб этиш, муайян жинсдаги шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ёхуд талаблар белгиланишига йўл қўйилмайди. 

Ушбу Қонуннинг 29-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Маълум қилинишича, ушбу фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1842-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)га асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.  

"Турли миллат ва конфессия вакиллари истиқомат қиладиган жамиятимизда қонун билан ўрнатилган ва ижтимоий келишув асосида тартибга солинадиган муносабатларга қарши ҳар қандай турдаги ножоиз гап-сўз ва саъй-ҳаракатлар аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келишига ва турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Халқимиз менталитети, миллий урф-одатлари ва жамиятда  қабул қилинган юриш-туриш қоидаларини ҳурмат қилган ҳолда, миллий қонунчилигимизга итоаткор бўлишга чақирамиз", дейилади ИИББ хабарида

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1