АсосийJamiyat

Тошкентда йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди (видео)

'Тошкентда йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 28 январь куни соат 10:50 да ҳаракатланиб кетаётган Mersedez-Benz русумли ўйловчи ташишга мўлжалланган автобусда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келганлиги учун, йўловчиларни тушириб автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар