АсосийJamiyat

Сирдарёда "Nexia-1" автомобили ёниб кетди

'Сирдарёда "Nexia-1" автомобили ёниб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 январь куни Гулистон шаҳарида "Nexia-1" автомобили ёниб кетди.  Бу ҳақда ФВБ хабар берди.

"Тараққиёт" МФЙ Халқлар дўстлиги кўчасида "Nexia-1" русумли автотранспорт воситасининг таҳминан электр жиҳозларидаги носозлик туфайли қисқа туташув келиб чиқиши оқибатида автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин тўғрисидаги тезкор ҳабар Гулистон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 09:30да келиб тушган. Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 9:31 етиб борган ва ёнғин соат 09:38 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.    

 

    Бошқа янгиликлар