2023 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлиши мумкин

ДУНЁ 29.01.2023, 16:42
2023 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлиши мумкин

Буюк Британиянинг Met Office об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, 2023 йил ёзи 2022 йилга қараганда иссиқроқ бўлиши тахмин қилинмоқда. Сайёрамизда иссиқхона газлари чиқиндилари кўтарилишда давом этар экан, глобал ўртача ҳарорат ҳам ошиб бораверади. Бу ҳақда Met Office башорат қилмоқда.

Хабарда 2023 йилда Ернинг ўртача ҳарорати 1900 йилларгача, яъни одамлар қазиб олинадиган ёқилғиларни кўпроқ ёқишни бошлаган вақтга нисбатан 1,08 дан 1,32 даражагача юқори бўлиши мумкинлиги айтилган.

Бир даража ваҳимали кўринмаслиги мумкин, айниқса ҳозирги қаттиқ қиш шароитида. Аммо глобал миқёсдаги бундай ўзгаришлар аллақачон ҳалокатли иқлим таъсирини келтириб чиқарди.

Бундан ташқари, бу бутун сайёра учун ўртача кўрсаткич – баъзи ҳудудлар иқлим ўзгаришидан бошқаларга қараганда кўпроқ зарар кўрди.

“Бу йил биз жуда кўп одамлар ҳаёти, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат, энергия ва сув хавфсизлиги ҳамда инфратузилмасига путур етказган бир нечта кучли об-ҳаво офатларига дуч келдик. Покистоннинг учдан бир қисми сув остида қолди, катта иқтисодий йўқотишлар ва инсонлар қурбон бўлди. Хитой, Европа, Шимолий ва Жанубий Америкада рекорд даражадаги иссиқлик тўлқинлари кузатилди. Африкада узоқ давом этаётган қурғоқчилик инсонлар ҳаётига таҳдид солмоқда”,–дейди Жаҳон Метеорология ташкилоти бош котиби Петтери Таалас..

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1