Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак бошқарувидаги BMW машинаси “Газел” билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Хабарда айтилишича, BMWни ўзбекистонлик 28 ёшли эркак бошқарган. Воқеа содир бўлган вақтда машина ичида 33 ёшли аёл ҳам бўлган. У турли даражадаги жароҳатлар билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистонлик эркак эса ҳодиса жойида ҳалок бўлган. "Газел" ҳайдовчисининг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.






