Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 29.01.2023 20:06 да (29.01.2023 йил, Гринвич бўйича 15:06 да) зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Қашқадарё вилояти, Китоб тумани.
Зилзила координаталари: 39,19 градус шимолий кенглик; 67,03 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,1. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 296 км жанубий-ғарбда.






