АсосийSport

Абдусатторов иккинчи, Синдоров учинчи ўрин: Нидерландиядаги халқаро турнир якунланди

'Абдусатторов иккинчи, Синдоров учинчи ўрин: Нидерландиядаги халқаро турнир якунланди'ning rasmi

Нидерландияда ташкил этилган “Tata Steel Chess-2023” халқаро турнири якунланди. Ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ҳамда Жавоҳир Синдоровлар совриндорлар сафидан жой олди.

Нодирбек Абдусатторов сўнгги турда мезбон Ван Форестга қарши дона суриб, мағлубиятга учради ва 2-ўринни эгаллади. Ушбу гуруҳда нидерландиялик Аниш Гири охирги турда Гири руминиялик Ричард Раппорт устидан ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди.

“Challenger” гуруҳида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров сўнгги турда мезбон Томас Бердсенга қарши оқ доналарда курашди. Якунда ғалаба қайд этиб, мусобақада 3-ўринни қўлга киритди. Синдоров умумий 13 имкониятдан 8,5 очко жамғарди. Турнир давомида Синдоров фақатгина бир марта мағлубиятга учради.

“Challenger” гуруҳида 1-ўрин германиялик Александр Донченкога насиб этди. 2-поғонани туркиялик Мустафа Йилмаз эгаллади.

    Бошқа янгиликлар