1

⚡️"Ўзгидромет" 3 та вилоятда кучли ёғингарчилик бўлиши ҳақида тезкор ахборот эълон қилди

ЖАМИЯТ 31.01.2023, 10:01
⚡️"Ўзгидромет" 3 та вилоятда кучли ёғингарчилик бўлиши ҳақида тезкор ахборот эълон қилди

"Ўзгидромет" тезкор ахборот эълон қилди. Унга кўра, 1-3 февраль кунлари республиканинг 9 вилоятнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинмоқда. 

Қайд этилишича, 31 январь ва 1-2 февраль кунлариЎзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

31 январь ва 1-2 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

31 январь ва 1-2 февралда республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади, шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февраль кунлари баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 январь куни Бош вазир иштирокида йиғилиш ўтказилиб, Ўзбекистонда сув тошқинлари юзага келиши хавфи сабаб, Президент топшириғига асосан доимий штаб ташкил этилди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1