1

⚡️ Журналист Лолагул Каллиханова озодликка чиқарилди, Тажимуратов эса 16 йилга қамалди

ЖАМИЯТ 31.01.2023, 10:43
⚡️ Журналист Лолагул Каллиханова озодликка чиқарилди, Тажимуратов эса 16 йилга қамалди

Бугун, 31 январь куни Бухоро вилояти суди биносида 1−2 июлдаги Нукус воқеаларида айбланаётган 22 нафар судланувчига нисбатан ҳукм ўқиб эшиттирилмоқда.

Судья Елубай Абибуллаев  журналист Лолагул Каллиханова оқлангани ва шу заҳоти суд залидан озодликка чиқарилишини маълум қилди, деб хабар берди "Gazeta.uz".

Шунингдек, Нукус воқеалари бўйича судда гумондорлар Азамат Нуратдинов ва Ахмет Сметуллаев ҳам оқланди ва шу заҳоти суд залидан озодликка чиқарилди.

Давлетмурат Тажимуратов эса16 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У уюшган гуруҳ ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида жорий йилнинг 1-2 июл кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланганди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Нукус воқеалари бўйича судланувчилардан бири Лолагул Каллихановага 11 йил, асосий айбдор Тажимуратовга 18 йил қамоқ жазоси сўралган эди ва Каллиханова бошқа судланувчилар учун ҳам қамоқда ўтириб беришга розилигини билдирган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1