1

Европада ҳалокатли қурғоқчилик юзага келиши мумкин

ДУНЁ 31.01.2023, 12:44
Теглар: Европа
Европада ҳалокатли қурғоқчилик юзага келиши мумкин

Австриядаги Техника университети қошидаги Геодезия институти тадқиқотчилари Европа ҳалокатли қурғоқчилик ёқасида эканини айтишди. Уларнинг фикрича, ер ости сувлари захиралари тугайди.

Қайд этилишича, 2018-2019 йилларнинг ғайритабиий иссиқ ер усти суви сатҳининг кескин пасайишига сабаб бўлган.

Маълум бўлишича, потенциал ҳалокатли қурғоқчилик аллақачон табиатга жиддий зарар етказмоқда, қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатмоқда ва Европада энергия танқислигини келтириб чиқармоқда.

“Ҳозирги кунга қадар кўплаб сув турлари ўз яшаш муҳитини йўқотган ёки йўқ бўлиб кетган, шунингдек, кўплаб ўрмон ва ўт-ўланлар ёнғинлари содир бўлган, қуруқ тупроқ қишлоқ хўжалиги учун кўплаб муаммоларни, шунингдек, сув тошқинларини келтириб чиқарди.

Оқибатда Европада энергия тақчиллиги мураккаб ҳолатга келди, чунки етарлича совитиш суви бўлмаса, минтақадаги атом электр станциялари электр энергиясини етарлича ишлаб чиқара олмайди, ГЭСларнинг ишлаши ҳам қийинлашган”, дейди олимлар.

Тадқиқотда улар Том ва Жерри деб номланган эгизак сунъий йўлдошлардан фойдаланганишди. Бу қурилмалар Ер атрофида баландликда қутб орбитасида айланади. Улар мунтазам равишда Европада ер ости ва ер усти сувлари даражасининг пасайишини қайд этади.

Шарҳлар

Қишда коронавирус сабаб Европада 500 минг киши вафот этиши мумкин - ЖССТ

22.11.2021, 23:14

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қишда Европада коронавируснинг хавфли томонлари ортишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди. Ташкилот хабар беришича, қишда Европада камида 500 минг киши...
Европада коронавирус оқибатида ўлимлар сони кўпайиши мумкин - ЖССТ

05.11.2021, 19:05

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европада касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли қитъада яна бир бор пандемия марказига айланиши мумкинлигини маълум қилди. Ташкилотнинг қитъа бўйича раҳбари Ханс Клюге...
Европада ишлаш истагида бўлганлар учун муҳим янгилик эълон қилинди

10.09.2021, 11:45

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германия, Польша, Чехия, Словакия, Латвия ва Беларусь давлатлари иш берувчилари ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида...
Европа космик агентлиги янги йил учун рекорд даражадаги катта бюджетни тасдиқлади

02.12.2019, 08:56

Европа космик агентлиги (ЕКА) Кенгаши Севилядаги конференцияда келаси беш йил учун 14,4 миллиард эвро миқдоридаги бюджетни тасдиқлади. Бу ҳақда ЕКА матбуот хизмати маълумотига асосланиб хабар қилинмоқда.ЕКАга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1