Бугун, 31 январь куни соат 07:55 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани "Октерак" МФЙда жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Ҳодиса жойига зудлик билан туман ФВ бўлими ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
"Ҳозирда чақнашнинг сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча куни соат 08:20 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида, Андижон шаҳридаги хонадонларда юзага келган портлашга ҳам газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган эди.






