1

Украина Франциядан қирувчи самолётлар олиши мумкин

ДУНЁ 31.01.2023, 21:17
Украина Франциядан қирувчи самолётлар олиши мумкин

Франция президенти унинг мамлакати Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришини истисно этмади. Эммануэль Макрон бу қатор шартлар бажарилган тақдирда амалга оширилишини айтган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Нидерландия бош вазири Марк Рютте билан учрашувдан сўнг Франция етакчисидан Украинага самолёт бериш эҳтимоли ҳақида сўрашган. Бунга жавобан у “амалда ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмайди”, – деб жавоб берган.

Шу билан бирга Макрон қатор шартлар бажарилиши шартлигини маълум қилган:

  • Қирувчи самолётлар етказиб бериш эскалацияга олиб келмаслиги керак;
  • Улар орқали Россия ҳудудига зарба бермаслик лозим;
  •  Ҳарбий самолётлар берилиши француз армиясини заифлаштирмаслиги зарур.

Бундан аввал АҚШ ҳам Киевга қирувчи учоқлар етказиб беришни кўриб чиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Аммо бу кейинчалик Оқ уй томонидан инкор қилинди.

Маълумот ўрнида: Франция Ғарб давлатлари ичида Украинага танк етказиб беришга рози бўлган биринчи давлат ҳисобланади. Январь бошида Париж Киевга AMX-10 RC енгил танкларини беришни эълон қилганди. Улар баҳорда етиб келиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1