Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Ал-Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғламоқда. Ал-Қувайт — Самарқанд — Ал-Қувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Аирбус А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи рейс 2023 йилнинг 15 февралига мўлжалланган.
Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Ал-Қувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари, Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Jazeera Airways Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.






