Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЖАМИЯТ 02.02.2023, 21:17
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 2 февраль куни Миробод тумани Толимаржон кўчасида 2000 йилда туғилган К.Ю. бошқарувида бўлган “Лабо” русумли транспорт воситаси ҳамда 2003 йилда туғилган У.М. бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳодисанинг дастлабки сабаби: “Лабо” русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракатланиш устуворлигига ега бўлган “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчисига йўл бермай, бурилиш манёврини амалга оширган.
Зарба натижасида “Матиз” русумли автомашина бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 1988 йилда туғилган A.К.га тегишли “Спарк” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Қайд этилишича, тўқнашув оқибатида “Лабо” русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+9.97°
Валюта курси
11408.02
USD 16.79
12236.24
EUR -163.11
148.94
RUB 0.04
1