1

Aндижонда шифохонага олиб келинган 5 ёшли бола вафот этди

ЖИНОЯТ 03.02.2023, 17:07
Aндижонда шифохонага олиб келинган 5 ёшли бола вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар пирамида 5 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлганлар қонун олдида жавоб бериши кераклиги айтилган хабар тарқалди. 

Ушбу хабар юзасидан Андижон вилояти прокуратураси муносабат билдирди.

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи туман прокуратураси томонидан 2022 йил 30 декабрь куни Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларига нисбатан ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан "Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик" жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари Балиқчи туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1