1

Сирдарёда ҳайдовчилик гувоҳномаларини 800 доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

ЖИНОЯТ 03.02.2023, 18:42
Сирдарёда ҳайдовчилик гувоҳномаларини 800 доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.  

Унда, фуқаро Ф.Н. фуқаролар М.И. ва С.А.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бириш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент, ДХХ ва ИИБ Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган У.Я. фуқаро Х.А.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1