1

Қирғизистонда бир ой ичида цефтриаксондан 9 та нохуш ҳолат қайд этилди, 1 киши вафот этди

ДУНЁ 03.02.2023, 18:55
Қирғизистонда бир ой ичида цефтриаксондан 9 та нохуш ҳолат қайд этилди, 1 киши вафот этди

Қирғизистонда январь ойи давомида 9 киши “Цефтриаксон” дори воситаси туфайли анафилактик шокга учраган, шундан бир киши вафот этган. Бу ҳақда “Akipress” нашри мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.

Ножўя реакциялар турли ишлаб чиқарувчилар – Ҳиндистон, Ўзбекистон, Буюк Британия, Хитой, Миср, Туркия, Россиянинг “Цефтриаксон” препаратлари туфайли содир бўлган.

Бешта ҳолатда уйга ташриф буюрган ҳамшира, қўшнининг дори воситаларини қўллаши, яъни анамнез, лаборатория текширувлари, тиббиёт ходимларини кўрикдан ўтказмагани оқибатида аллергик реакция юзага келган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, анафилактик шок билан касалланишнинг кўпайиши тенденцияси мавжуд бўлиб, бу антибактериал препаратларни назоратсиз, мантиқсиз қўллаш натижаси бўлиши мумкин.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, парентерал юбориш қатъий шифокор назорати остида ва фақат соғлиқни сақлаш ташкилотларининг даволаш хоналарида амалга оширилиши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1