1

Нукус воқеаларининг яна 39 нафар иштирокчиси устидан суд жараёни 6 февралда бошланади

ЖАМИЯТ 03.02.2023, 20:24
Нукус воқеаларининг яна 39 нафар иштирокчиси устидан суд жараёни 6 февралда бошланади

Сал аввал Бухоро шаҳрида Нукус воқеалари иштирокчиларининг 22 нафарига суд ҳукми ўқилган эди

Унга кўра, Нукус воқеаларининг асосий айбдорларидан бири Тажимуратов 16 йилга қамалди Лолагул Калиханова эса суд залидан озод қилинди.

2023 йил 6 февраль куни соат 10.00 да Бухоро вилоят суди биносида 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар А. Мырзамбетов, Д. Надирбаев, П. Есенгелдиев, К. Ешжанов, М. Пирлепесов, А. Сариев, Н. Бауетдинов, А. Шарапов, О. Мамутов, Р. Досымбетов, А. Алланазаров, Н. Дуйсенбаев, К. Бекполатов, Р. Баимбетов, Қ. Бахиев, И. Сапаров, А. Омирзаков, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, Н. Хабипов, З. Пиржанов, З. Таджимуратов, О. Досназаров, Т. Исмаилов, И. Полатов, Ш. Аширбеков, Д. Раманов, Р. Султаниязов, А. Хожаназаров, Е. Қанаатов, О. Курбанов, Р. Жумабаев, А. Наурызбаев, Н. Генжебаев, И. Аитмуратов, А. Есемуратов, К. Бегалиев, М. Рахманов, А. Сейтмуратов Жиноят кодексининг 104, 166, 244, 244-1 ва 247-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Барча судланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1