1

Покистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

ЖАМИЯТ 03.02.2023, 23:35
Покистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири  вазифасини бажарувчи  Бахтиёр Саидов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Покистон элчиси Сайид Али Асад Ғилонийни қабул қилди.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида олий ҳамда юқори даражадаги тадбирлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Элчи Бахтиёр Саидовга Женева шаҳрида бўлиб ўтган Покистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишининг самарали натижаларини қайд этди.

Таъкидланганидек, Покистон билан ҳамкорликнинг асосий йўналиши савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш бўлиб, бу соҳа сўнгги йилларда сезиларли даражада фаоллашмоқда. Жумладан, 2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми 131 фоизга ошди, қўшма корхоналар сони 200 тага етди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари элчининг мамлакатимиздаги уч йиллик фаолияти муваффақиятли якунланганини қайд этиб, давлатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Сайид Али Асад Ғилоний, ўз навбатида, Покистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолиятида ҳар томонлама ёрдам кўрсатилгани учун миннатдорлик билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1