АсосийJamiyat

Деҳқонободда ўқитувчиларга солиқ йиғимларини йиғиш бўйича топшириқ берилгани айтилди

'Деҳқонободда ўқитувчиларга солиқ йиғимларини йиғиш бўйича топшириқ берилгани айтилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод туманида ўқитувчиларга ҳокимликда бўлиб ўтган йиғилишда солиқ йиғимларини йиғиш бўйича топшириқ берилгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳокимлик тарқалган хабарларни рад этди.

"Одатда ҳокимликда ҳокимлик масъуллари, тумандаги ташкилотлар раҳбарлари шунингдек, халқ таълими бўлими раҳбарлари иштирокида солиқ тушумларини ўз вақтида йиғиш ва солиқ маданиятига амал қилиш бўйича тадбирлар ўтказилиб турилади. Бундай тадбирларда туманда солиқ маданиятига амал қилиш бўйича доимий тарғиботлар, тушунтиришлар олиб бориш хусусида таклифлар берилади.

Бироқ бундай тадбирларнинг ҳеч бирида ўқитувчилар қатнашмаган ва ўқитувчиларга солиқ йиғими бўйича топшириқлар берилмаган. Ўқитувчиларнинг уйма-уй юриб солиқ йиғимларини йиғиш ҳақидаги топшириқ ҳақиқатга мос келмайди",-дейилади ҳокимлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар