1

Наманганда экстремистик ғояларни тарғиб қилган виртуал гуруҳ етакчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 06.02.2023, 17:51
Наманганда экстремистик ғояларни тарғиб қилган виртуал гуруҳ етакчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. С.М. ижтимоий тармоқлар орқали деструктив кучлар таъсирига тушиб қолган ва натижада "Telegram" мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил қилган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати darakchi.uz'га маълум қилди.

Гуруҳга Наманган шаҳрида яшовчи, 1986-1995 йиллар оралиғида туғилган 9 нафар шахс аъзо бўлган.

Ўз навбатида С.М. гуруҳга террористик ва экстремистик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган "Содиқ Самарқандий", "Абдуллоҳ Зуфар", "Абдуллоҳ Бухорий, "Маҳмуд Абдулмўмин", "Абу Салоҳ"ларнинг "ҳижрат" ва "жиҳод" тўғрисидаги маърузаларини жойлаб, гуруҳ аъзоларини Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод еатибаси" террористик ташкилоти сафига қўшилишга даъват қилган.

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят ИИБ билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, гуруҳ аъзоларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳам терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1