1

Қашқадарёда 37 нафар шахс оқланди

ЖАМИЯТ 07.02.2023, 11:04
Қашқадарёда 37 нафар шахс оқланди

Судлар ҳар бир жиноят иши бўйича суриштирув, тергов олиб бориш, шунингдек, суд муҳокамаси даврида жиноят-процессуал қонунининг исбот қилишнинг умумий шартларига оид талабларига риоя қилинганлигини синчиклаб текширишлари шарт ва унинг натижасида шахсга қўйилган айблови ўз исботини топмаса, уни реабилитация қилиши даркор.

2022 йил давомида Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича судлари томонидан асоссиз жиноий жавобгарликка тортилган 37 шахс оқланган.

Шу билан биргаликда, 1381 шахсга нисбатан 841 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган. Шундан, 435 шахсга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан шахснинг айбловига қўйилган Жиноят кодекси моддаси тўлиқ чиқарилган, 370 шахсга – модда қисми ёки банди чиқарилган, 317 шахсга айбловига қўйилган ЖКнинг моддаси бошқа моддага малакаланган, 577 шахсга нисбатан айбловига қўйилган айблов модданинг бошқа қисми ёки бандига ўзгартирилган.

Дастлабки тергов органи ёки суд давомида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган 474 шахс суд залида қамоқдан озод этилган.

105 шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган, 46 шахсга шартли ҳукм чиқарилган, 1007 шахсга нисбатан 832 та жиноят иши (шундан 925 шахсга нисбатан 793 та жиноят иши тарафлар ярашганлиги муносабати билан) тугатилиб, жиноий жавобгарликдан озод этилган.

Жиноят қонунчилигида жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга нисбатан Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддалари тартибида инсонпарварлик актларини қўллаш назарда тутилган.

2022 йил давомида Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича судлари томонидан жазони ўтаётган 1259 шахснинг (шундан 1213 нафар озоликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахс) жазолари ЖКнинг 74-моддаси тартибида енгилроғига алмаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси тартибида жами 2356 шахс, шундан 147 шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини, 1121 шахс ахлоқ тузатиш ишлари жазосини, 687 шахс озодликни чеклаш жазосини, 401 шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.

Ў. Мамадалиев,
Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1