1

Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида 13 740 нафар қутқарувчи ишламоқда

ДУНЁ 07.02.2023, 12:11
Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида 13 740 нафар қутқарувчи ишламоқда

Туркия жануби-шарқидаги зилзила зонасида 13740 нафар қутқарувчи ишламоқда. Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) маълум қилди.

Маълум қилинишича, айни пайтда Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 2,9 минг кишидан ошди. Қидирув-қутқарув ишларига 360 та қурилиш техникаси, 3361 та бошқа техникалар жалб қилинган.

Қизил ярим ой жамияти ходимлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудлари аҳолисига иссиқ овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар тарқатмоқда. Табиий офат ҳудудига 300 минг кўрпа-тўшак, 41 минг 504 дона чодир, 101 минг 738 дона чойшаб, 4 минг 602 дона ошхона анжомлари, 3 минг 761 дона иситгич, 557 дона контейнер ва бошқалар етказилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган зилзилалар содир бўлди.

Туркиянинг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) раҳбари Юнус Сезарнинг айтишича, мамлакатнинг 15,8 мингдан ортиқ аҳолиси жароҳатланган.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1