Чирчиқда хонадонга "мусофир” бўлиб кирганлар босқинчи бўлиб чиқди

ЖИНОЯТ 07.02.2023, 14:43
Чирчиқда хонадонга "мусофир” бўлиб кирганлар босқинчи бўлиб чиқди

2023 йил 31 январь куни соат 20:30 ларда 3 нафар номаълум шахслар олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилишни мақсад қилишади. Улар Чирчиқ шаҳар 3-кичик ноҳияда жойлашган деҳқон бозори ёнидаги дўконда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган 49 ёшли Т.А.нинг олдига келишиб, ўзларини гўёки мусофир сифатида таништириб, егулик учун бирор-бир нарса беришини илтимос қилишган. Бу ҳақда  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

 Т.А. уларни ўзининг яшаш хонадонига олиб бориб, улар билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтиришган вақтида 2 та номаълум шахслар хонадондаги ёғочдан бўлган жавон устида турган металл болға билан унга ҳужум қилиб, қимматли нарсалари ва пулларини беришини талаб қилади.  Т.А.ни ўлдириш билан қўрқитиб, уни болға билан уриб, кейин танасининг турли жойларига тепиб жароҳат етказишади ва хонадондан 8.310.000 сўмлик маиший техника ва 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни 24 ёшли С.М., А.А. ва 22 ёшли Х.А.лар содир қилганликлари аниқланиб, улардан жабрланувчига тегишли бўлган “Samsung” русумли телевизор ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.М., А.А. ва Х.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1