1

Ўзбекистондаги барча масжидларда Туркиядаги офат ариши учун хатми Қуръон ва дуолар қилинди (видео)

ЖАМИЯТ 07.02.2023, 19:08
Ўзбекистондаги барча масжидларда Туркиядаги офат ариши учун хатми Қуръон ва дуолар қилинди (видео)

Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуслари билан юртимиздаги барча масжидларда пешин намозидан сўнг жамоат билан Туркиядаги зилзила оқибатида мусибатга учраган қардош турк халқи ҳаққига Қуръони карим хатмлари бағишланиб, Ҳақ таолодан марҳумларни раҳмат қилишини, беморларга тезроқ шифои комил ато этишини сўраш баробарида бало-офатлардан сақлашини сўраб, дуолар қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда


Таъкидлаш лозимки, мўмин банда биродари мусибатга, балога учраганини кўрганда уларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилиши лозим бўлади. 
Қардошларимизнинг ушбу улкан қайғу ва йўқотишларига шерик бўлган ҳолда Ҳақ таолодан уларга сабр-матонат ва офият тилайлик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1