1

Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади

ЖАМИЯТ 07.02.2023, 20:58
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қарорга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2023 йилнинг март—апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. 

Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинади.

Бундан ташқари, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2023 йилнинг март апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари резервига бўшатилади. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш бош вазир Абдулла Арипов ва Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов зиммасига юкланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1