1

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказига янги директор тайинланди

ЖАМИЯТ 07.02.2023, 22:37
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказига янги директор тайинланди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Миразимов Дониёр Батирович Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди Д. Миразимов профессионал фаолиятини айнан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. Шундан кейин ушбу муассасада шифокор-нейрохирург, бош шифокор бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, Д. Миразимов Соғлиқни сақлаш вазирлигида бош бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири каби масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.

У 2020 йилдан бери 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1