АсосийJinoyat

Тошкентда 20 ёшли йигит эҳсон қутисини ўғирлади

'Тошкентда 20 ёшли йигит эҳсон қутисини ўғирлади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс дўкон ёнига ўрнатилган хайрия қутисини ўғирлаётгани акс етган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 2 февраль куни соат тахминан 00.47 ларда 20 ёшли Ёқуб исмли шахс Олмазор тумани Қўштут маҳалласида жойлашган дўкон ёнида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу шахс аниқланиб, қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар