1

Туркияда зилзила қурбонлари сони тўрт ярим мингдан ошди

ДУНЁ 07.02.2023, 23:29
Туркияда зилзила қурбонлари сони тўрт ярим мингдан ошди

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 4 544 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 26 725 нафарга етди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг зилзилалар ва хавфларни юмшатиш департаменти бош директори Орхан Татар сўзларига таяниб CNN хабар берди.

“Сўнгги маълумотларга кўра, 4 544 киши ҳалок бўлган, 26 725 киши жароҳатланган”, — деди расмий журналистларга.

Маълум қилинишича, зилзила зонасига 54 минг чодир, 102 минг каравот, энг зарур буюмлар юборилган. Беш минг тиббиёт ходими ўнта вилоят аҳолисига ёрдам бермоқда.

Мамлакат Президенти Эрдўғоннинг сўзларига кўра, табиий офат ҳудудида ҳозирда 53 317 нафар қутқарувчи ишламоқда. Уларнинг сони Туркия ва бошқа мамлакатлардан келган жамоалар ҳисобига ортиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1