1

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди (видео)

ДУНЁ 08.02.2023, 16:54
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди (видео)

Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари ходимлари Туркияга етиб борди. "Ўзбекистон 24" телеканининг маълум қилинишича, 8 февраль соат 08:00 ҳолатига кўра, улар вайроналар остидан турли тан жароҳатлари олган 9 кишини қутқариб олган.

Чиқариб олинганларнинг 5 нафари эркак ва 4 нафари аёл. Бундан ташқари, 12 кишининг жасади олиб чиқилди. Жараён давомида 132 метр квадрат майдонда 430 метр куб вайроналар тозаланди.

Хабарда қайд этилишича, қидирув-қутқарув ишлари куну тун давом этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 6-7 февраль кунлари содир бўлган зилзилалар қурбонлари сони 7,1 минг кишидан ошди. Туркия президенти вайронкор зилзилалардан жабр кўрган ҳудудларга борди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1