АсосийЖАМИЯТ

Шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади

Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент томонидан...

Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент томонидан қуйидаги қўшимча вазифалар белгилаб берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Булар:
- саноат  зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 миллион киловатт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш;
- ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш;
- Юқоричирчиқ туманида 500 мегаваттли йирик қуёш электр станциясини қуриш;
- пойтахтдаги саноат корхоналарида электр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш;
- 1 минг 817 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш;
- 300 километр магистрал иссиқлик тармоқларини  янгилаб, йўқотишларни 5  фоизга камайтириш.
Умуман, шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.
 

    Бошқа янгиликлар