1

Шаҳардаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига буджетдан қўшимча 1 млрд сўмдан, жами яна 584 млрд сўм ажратишга қарор қилинди

ЖАМИЯТ 08.02.2023, 18:55
Шаҳардаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига буджетдан қўшимча 1 млрд сўмдан, жами яна 584 млрд сўм ажратишга қарор қилинди

Маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш учун Тошкент шаҳрига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, “Очиқ бюджет” доирасида маҳаллалар инфратузилмасига 573 миллиард сўм ажратилади.

Президент маҳаллаларни ободонлаштириш, тармоқлар, йўллар, сув иншоотларини таъмирлаш ишларига яна қўшимча маблағ ажратилишини таъкидлади. 

Шунинг учун шаҳардаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига бюджетдан қўшимча 1 миллиард сўмдан, жами яна 584 миллиард сўм ажратишга қарор қилинди.

"Биз пойтахт аҳолисининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бундай хайрли ишларимизни жадал давом эттирамиз", - Президент 

Йиғилишда пойтахт жамоат транспорти соҳасида олиб борилаётган ва режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтилди.

"Мана, бугун янги метро станцияларини бориб кўрдик. Янги линияда жами 7 та станциялар ишга тушганидан кейин, метрода кунлик йўловчилар сони 1 миллионга чиқади", - деди давлатимиз раҳбари.

Шаҳарда тирбандликни қисқартириш, одамларнинг узоғини яқин қилишга қаратилган бу ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан:

-  1 апрелга қадар қўшимча 1 мингта автобус олиб келинади;
- 25 та кўчада автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади;
- йил якунигача 233 та чорраҳадаги светофорларни йўловчи оқимига қараб бошқариш тизими жорий қилинади;
- 20 та оқим юқори кўчаларда хусусий шериклик асосида жами 10 минг ўринли паркоматлар ташкил қилинади;
- Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги шаҳарга олиб кирувчи 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил қилиниб, тайёр бизнес сифатида аукционга чиқарилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1