1

Шаҳарда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади

ЖАМИЯТ 08.02.2023, 19:08
Шаҳарда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади

Давлатимиз раҳбари қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаётганини танқид қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу боис, шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши таъкидланди. 

2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. 

Шу мақсадда 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади. “Тошкент яшил белбоғи” лойиҳаси бошланиб, баҳор мавсумида 525 минг туп дарахт ва буталар, 20 миллион туп гул кўчатлари экилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1