1

Ўзбекистон ТИВ Туркия элчихонасига бориб, ҳамдардлик хатини қолдирди

ЖАМИЯТ 08.02.2023, 20:52
Ўзбекистон ТИВ Туркия элчихонасига бориб, ҳамдардлик хатини қолдирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун¸ 8 февраль куни Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, эпимаркази Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган ҳамдардлик китобига ўз қайдини қолдирди. Бу ҳақда “TRT Avaz” хабар берди. 

“Туркияда рўй берган даҳшатли зилзилалар натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани қардош ўзбек халқининг қалбини чуқур ларзага солди. Биз стратегик ҳамкоримиз – Туркиянинг дардига шерикмиз. Сизнинг дардингиз бизнинг ҳам дардимиз. Биз мана шу оғир дамларда ёнингизда елкама-елка туришга, оғир синовларни биргаликда енгиб ўтишга, барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз”, деб ёзган Саидов ўз қайдида. 

Бундан ташқари, Саидов Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Ўлган Бекарга ҳамдардлик билдирган. 

“Туркиядаги воқеаларни яқиндан кузатиб боряпмиз. Айни дамда Туркияга гуманитар ёрдамнинг биринчи партияси етказилди. Яқин кунларда яна гуманитар юк жўнатилади”, деган ташқи ишлар вазири.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1