1

Туркияга жўнатилган ўзбекистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан шу вақтгача 33 нафар фуқаро жасадини олиб чиқди

ЖИНОЯТ 08.02.2023, 23:04
Туркияга жўнатилган ўзбекистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан шу вақтгача 33 нафар фуқаро жасадини олиб чиқди

Хабарингиз бор, Туркиядаги мудҳиш зилзила талафотларидан қутқарув ишларида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ҳам қатнашмоқда.

Ҳатай вилоятида бўлиб турган ўзбекистонлик қутқарувчилар охирги соатларда 18 нафар қурбоннинг жасадини вайроналар остидан олиб чиқди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, бироз аввал Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари иштирокида қидирув-қутқарув ишларининг бориши тўғрисида янги маълумотлар келиб тушган.

“Яқинда Ҳатай вилоятида вайроналарни ажратиш  пайтида қутқарувчиларимиз яна икки нафар жабрланганни тириклайин олиб чиқишди”, дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, сўнгги бир неча соат ичида ўзбекистонлик қутқарувчилар яна 18 нафар қурбонни харобалар остидан олиб чиққан. 

Маълум қилинишича, қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари томонидан жами 11 нафар жабрланган ва 33 нафар ҳалок бўлганлар вайроналар остидан чиқарилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1