АсосийSport

Белгия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

'Белгия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди'ning rasmi

Доменико Тедеско расман футбол бўйича Белгия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланди.

Белгия футбол ассоциацияси 37 ёшли италиялик немис билан 2024 йилгача шартнома тузди. (италияликлар немисларни тедеско деб аташади).

Қатар-2022 дан сўнг Роберто Мартинес истеъфога чиқди. Орадан бир ой ўтиб Тедесконинг номзоди аниқ бўлди.

Қизиғи, Тедеско профессионал футбол ўйнамаган. 2017–2019 йилларда «Шалке» (Германия), 2019–2021 йилларда «Спартак» (Москва)ни бошқарган. Сўнгра Германияга қайтиб, «РБ Лейпциг»ни ярим йилга яқин шуғуллантирди. Унинг измидаги «қизил буқалар» Европа чемпионлар лигасига йўлланмани ва Германия кубогини қўлга киритишган.

    Бошқа янгиликлар