1

Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 15,3 мингдан ошиб кетди

ДУНЁ 09.02.2023, 10:57
Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 15,3 мингдан ошиб кетди

Туркия ва Суриядаги зилзила ҳозиргача 15,3 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Расмийларга кўра, Туркия ва Сурияда содир бўлган ҳалокатли зилзила қурбонлари сони камида 15 383 кишига етган. Улардан 12 391 нафари Туркияда қурбон бўлган.

Туркияда 6 февралдан бери зилзилалар кузатилмоқда. Воқеа Сурия ва бошқа мамлакатларга ҳам таъсир қилди. Туркияда 5000 дан ортиқ бино вайрон бўлди, ўн минглаб одамлар жароҳат олди. Ҳозирга қадар дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва халқаро ташкилотлари зилзила ҳудудларига қутқарувчилар ва шифокорларни юборди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1