1

Қозоғистон Сурияга ёрдам кўрсатишга қарор қилди

ДУНЁ 09.02.2023, 14:19
Қозоғистон Сурияга ёрдам кўрсатишга қарор қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ҳукуматга даҳшатли зилзиладан жабр кўрган Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди, деб хабар бермоқда “МИР 24” телеканали.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, Сурияга ёрдам Ислом ҳамкорлик ташкилоти орқали юборилади. 

Бир кун аввал Сурияда қурбонлар сони 1262 нафарга етгани, 2285 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди.

Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати Токаев топшириғига кўра, Туркияга гуманитар ёрдам сифатида 1 миллион доллар ажратган. Қозоғистонлик қутқарувчилар ва шифокорлар зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга жўнатилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1